Кир Стармер Украинага борди
Олам
−
11:27
1150Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер олдиндан эълон қилинмаган ташриф билан Украина пойтахти Киевга борди. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.
Маълумотларга кўра, Стармер ва Украина Президенти Владимир Зеленский мудофаа, фан, энергетика ва савдо каби соҳаларни қамраб олувчи “100 йиллик шериклик” шартномасини имзолайди. Келишув томонларни мудофаа соҳасида ва технологик лойиҳаларда, жумладан, дронлар бўйича ҳамкорлик қилишини назарда тутади. Шунингдек, шартнома Украина дони етказиб берилишини кузатишга ёрдам берувчи тизимни жорий этишни ҳам кўзда тутади.
“Гап фақат бугун ҳақида эмас, балки мамлакатларимизга кейинги аср учун инвестициялар ҳақида бормоқда”, деди Британия Бош вазири ўз ташрифи аввалида.
“The Guardian” нашрининг ёзишича, Кир Стармер Киевга иқтисодиётни тиклаш учун 40 млн фунт стерлинг ажратилишини эълон қилади. Бу унинг июль ойида Бош вазир лавозимига киришганидан буён Украинага биринчи ташрифи. У бунга қадар – 2023 йилда мухолифат етакчиси сифатида ушбу мамлакатга борган эди. Шунингдек, Бош вазир сифатида у Владимир Зеленский билан икки марта телефон орқали музокара олиб борган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кир Стармер яқин ҳафталарда Украинага ташриф буюриб, сулҳ шартлари келишилган тақдирда халқаро тинчликпарвар кучларни жойлаштириш масаласини муҳокама қилишни режалаштираётгани хабар қилинган эди.
LiveБарчаси
Исроил ва ҲАМАС келишувга эришди.
15 Январь
Эрон Президенти Марказий Осиёга келди.
15 Январь