Зеленский тахминан бир йил олдин озод қилинган оролга борди

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский Змейний оролига борди. Бу сафар Россия ҳарбийлари у ердан олиб чиқиб кетилганидан бир йил ўтиб, амалга оширилди. Тегишли видеолавҳалар давлат раҳбарининг Telegram-каналида эълон қилинди.

Кадрларда Зеленский Украина Президенти девони раҳбари Андрей Ермак ҳамроҳлигида тезюрар қайиқда оролга борганини кўриш мумкин. Уларга бир нечта тўлиқ қуролланган жангчилар ҳамроҳлик қилган. Қуруқликка етишдан олдин Зеленский ва Ермак зирҳ кийган.

“Мен шу 500 кун давомида ҳар бир аскарга: қуролли кучларимиз, разведка ходимларимиз, Миллий гвардиямиз, чегарачиларимиз, Украина хавфсизлик хизмати, Миллий полициямиз, сигналчиларимизга бу ердан, мана шу ғалаба жойидан миннатдорчилик билдирмоқчиман. Украина учун курашаётган барчага миннатдорчилик билдираман”, деган Зеленский видеомурожаатида.

Маълумот учун, мазкур орол 2022 йил февраль ойи охирида Россия қўшинлари назоратига ўтган ва 30 июнь куни эса Россия Мудофаа вазирлиги гарнизоннинг олиб чиқилишини эълон қилган. Москва бу қарорини БМТнинг Украина қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишни ташкил этиш ҳаракатларига аралашмаслигини кўрсатиш учун хайрихоҳлик белгиси сифатида амалга оширилгани билан изоҳлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Зеленский

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг