Зеленский Путинни Киевга таклиф қилди

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский Россия етакчиси Владимир Путиннинг Украинадаги можарони дипломатик йўл билан ҳал қилиш бўйича музокаралар учун Москвага бориш таклифини рад этди ва унга Киевга келишни таклиф қилди. Бу ҳақда у ABC News'га берган интервьюсида маълум қилди.

“У Киевга келиши мумкин. Мамлакатим ҳар куни ракета ўқлари остида, ҳужум остида бўлганида, мен Москвага бора олмайман”, деди Зеленский.

Украина Президентининг сўзларига кўра, Путиннинг таклифи аслида “учрашувни кейинга қолдириш”га қаратилган.

Россия ва Украина раҳбарлари учрашувига тайёргарлик ҳақида АҚШ Президенти Дональд Трамп Путин билан Аляскадаги учрашуви ва Зеленский ҳамда Европа раҳбарлари билан Оқ уйдаги саммитидан сўнг эълон қилган эди. Зеленский музокараларни Европанинг нейтрал ҳудудида, масалан, Швейцария ёки Австрияда, ёки Туркияда ўтказишни таклиф қилган.

Путин эса учрашувни Москвада ўтказиш таклифини илгари сурган, бироқ Зеленский буни рад этган. Жорий йилнинг 3 сентябрь куни Россия Президенти ўз таклифини очиқ эълон қилди.

“Дональд мендан, агар имкон бўлса, шундай учрашувни ўтказишни сўради. Агар Зеленский Москвага келишга тайёр бўлса, бундай учрашув бўлади”, деган эди у.

Шу билан бирга, Россия раҳбари бундай учрашувда маъно борлигига шубҳа билдирган. 5 сентябрь куни Путин агар Москва шаҳрида учрашув бўладиган бўлса, Россия Украина Президенти Владимир Зеленскийга хавфсизликни 100 фоиз кафолатлашини айтди.

Украина Ташқи ишлар вазири Андрей Сибига эса Путиннинг Зеленскийни музокара ўтказиш учун Москвага чорлови қабул қилиб бўлмайдиган таклиф эканини айтди. Сибиганинг сўзларига кўра, камида етти давлат Украина ва Россия Президентларининг учрашувига мезбонлик қилишга тайёр. Уларга Австрия, Ватикан, Швейцария, Туркия ва Форс кўрфазидаги уч давлат киради.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Владимир Путин Украина Владимир Зеленский

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг