Зеленский олигархларга қарши қонунни имзолади

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский “олигархлар” ҳақидаги қонунни имзолади. Зеленский ушбу қонун йирик бизнеснинг сиёсатга таъсирини чеклайди деб ҳисоблайди. Бу ҳақда “Forbes” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, қонун ижроси таъминланганидан сўнг, “олигархлар”нинг сайловларда сиёсий партиялар ва номзодларни молиялаштириши, шунингдек, хусусийлаштиришда иштирок этиши тақиқланади.

“Демократия қонун ва тенглик демакдир. Йирик бизнес ва сиёсатчилар ўртасидаги муносабатларни тубдан ўзгартирувчи олигархияга қарши қонунни имзоладим. Энди барча иқтисодий ўйинчилар қонун олдида тенг бўлади ва ўзлари учун сиёсий имтиёзлар сотиб ололмайди”, деб ёзган Зеленский  ўз Twitter саҳифасида. 

Хабарда таъкидланишича, ушбу қонун аҳолининг ўрта синфини ва иқтисодиёт ривожланишини тезлаштиради.


Мақола муаллифи

Теглар

қонун олигарх

Баҳолаганлар

151

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг