Зеленский НАТО саммитида қатнашади – “Bloomberg”

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский НАТОнинг жорий йил 11 июль куни бошланадиган саммитида қатнашади. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.

Қайд этилишича, Зеленский НАТО раҳбарлари билан учрашиш учун Литванинг Вильнюс шаҳрига боради. Ушбу масаладан хабардор манбаларнинг билдиришича, Украина етакчиси Вилньюсга 12 июль куни боради.

Вильнюс саммитида Киевни янги снарядлар, шу жумладан АҚШ томонидан тақдим этиладиган кассетали ўқ-дорилар билан таъминлаш, ўтган ой Россияда юз берган Пригожин исёнининг мамлакат раҳбарияти ҳамда унинг операцияларига таъсирини баҳолаш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда. Шунингдек, Зеленский Вильнюс саммитида Украинанинг Шимолий Атлантика альянсига қўшилиши бўйича ҳам ижобий қадамлар ташланишини кутятпти. У уруш тугаганидан сўнг мамлакатининг блокка қўшилиш жараёни бошланишига умид қилмоқда.

Бироқ, бунда баъзи тўсиқлар ҳам йўқ эмас. Хусусан, НАТОнинг икки аъзоси – АҚШ ва Германия эртага бошланадиган саммитда Украинанинг альянсга қўшилиш ташаббусини блокламоқчи. АҚШ Президенти Жозеф Байден ўтган ҳафта CNN телеканалига берган интервьюсида ҳам Украинанинг НАТОга қўшилишга тайёр эмаслигини, чунки Россия билан можаро тугамасдан аввал унинг НАТОга қўшилиши блокни Россия билан тўғридан-тўғри тўқнашувга етаклашини таъкидлаган. Германия канцлери Олаф Шольцнинг бу масаладаги қарашлари ҳам америкалик мавқедошиники билан бир хил.


Мақола муаллифи

Теглар

Зеленский НАТО саммити

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг