Зеленский энди Ғарбдаги ваъдабоз ҳамкорларидан нолиди
Олам
−
01 Июль 2023
16075Украина Президенти Владимир Зеленский Ғарбдаги ҳамкорларини украиналик ҳарбийларни F-16 қирувчи самолётларини бошқаришга ўқитишни кечиктиргани учун қоралаб, ўқув миссиялари жадвали ҳалигача йўқлигини айтди. Бу ҳақда у бугун, 30 июнь куни Киевда Испания Бош вазири Педро Санчес билан учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида сўз очди.
"Ҳурматли ҳамкорларимизга Украина F-16 ни қачон олиши мумкинлиги ҳақида тушунчага эгами ёки йўқми деган саволларим бор. Биз келишиб олгандик, бизда машғулотларни бошлашга тайёр бўлган давлатлар коалицияси борлигини билдирдик. Бироқ машғулот миссиялари жадвали ҳалигача йўқ. Ўйлайманки, баъзи ҳамкорлар буни ортга сурмоқда. Улар нега бундай қиляпти, мен билмайман”, деган Санчес.
Айтиш жоизки, Зеленский олдинги чиқишларида украиналик учувчилар август ойида F-16 қирувчи самолётларида машғулотларни бошлаши мумкинлигини, шундан сўнг, олти-етти ой ичида биринчи самолёт мамлакатга кириши мумкинлигини билдирганди.
Эслатиб ўтамиз, шу йилннг 21 май куни АҚШ Президенти Жо Байден Хиросимада бўлиб ўтган G-7 саммити якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида Ғарб украиналик учувчиларни тўртинчи авлод қирувчи самолётлари, жумладан, F-16 самолётларини бошқаришга ўқитишни бошлашини маълум қилганди. Шу билан бирга, АҚШ Президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жейк Салливан Вашингтон яқин ойларда ҳамфикрлари билан қайси давлатлар F-16 самолётларини Киевга топширишини муҳокама қилишини бидирди.
LiveБарчаси