Зарбдорда фуқаро келинойисини ўлдирди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 8 август куни Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида фуқаро келинойисини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси маълум қилди.

Маълум қилинишича, Зарбдор туманидаги маҳаллаларнинг бирида яшовчи фуқаро А.Н. қайниукаси А.С. билан келиб чиққан ўзаро жанжал натижасида қайниукаси келинойиси А.Н.ни ошхона пичоғи билан танасининг турли қисмларига уриб тан жароҳати етказганлиги оқибатида вафот этган.

Ушбу ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Зарбдор туманида ука акаси билан маишат қилиб, икки ўртада келиб чиққан келишмовчилик сабаб уни пичоқлаб ўлдиргани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

қотиллик Жиззах

Баҳолаганлар

795

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг