Запорожье АЭС тарихда биринчи марта тармоқдан бутунлай узилди – Энергоатом

Олам

image

Россия ҳарбийлари назорати остида Запорожье атом электр станцияси ўз тарихида биринчи марта электр тармоғидан бутунлай узилди. Бу ҳақда Украинанинг “Энергоатом” атом энергияси ишлаб чиқарувчи миллий компанияси Telegram’даги саҳифасида маълум қилди. 

“Запорожье АЭС ёнида жойлашган Запорожье Иссиқлик электр станциясининг кул чиқиндиларидаги ёнғинлар туфайли ЗАЭС ва Украина энергетика тизими ўртасидаги охирги (тўртинчи) алоқа линияси, ЗАЭСнинг 750 кВ – “Днепровская” ҳаво линияси икки марта узилди”, дейилади хабарда.

Компаниянинг таъкидлашича, россиялик ҳарбийларнинг хатти-ҳаракатлари Запорожье АЭСнинг электр тармоғидан бутунлай узилишига олиб келган. Бу станция тарихидаги биринчи ҳодиса. 

Энергоатом аввалроқ ўққа тутиш вақтида яна учта алоқа линияси шикастланганини эслатди. 

“АЭСнинг энергия таъминотига бўлган эҳтиёжлари Украина энергетика тизимидан ЗАЭС алоқа линияси – Запорожье иссиқлик электр станцияси орқали таъминланади. Автоматлаштириш ва хавфсизлик тизимларининг ишлаши ҳақида ҳозирча ҳеч қандай изоҳ йўқ”, дея қўшимча қилди Энергоатом. 

Хабарда айтилишича, энергоблоклардан бирини тармоққа улаш бўйича ишга тушириш ишлари олиб борилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Россия кучлари Запорожье атом электр станцияси ҳудудини жорий йилнинг 4 мартидан бери назорат қилмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Запорожье

Баҳолаганлар

443

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг