Россия Запорожьедаги кўприкка зарба берди
World
−
12:24 1072 2 minutes
Россия ҳарбийлари бугун, 6 октябрга ўтар кечаси Запорожье шаҳридаги Днепр дарёси орқали ўтган кўприклардан бирига зарба берди. Бу ҳақда Запорожье вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари вазифасини бажарувчи Михаил Семикин маълум қилди.
Унинг маълумотларига кўра, ҳужум оқибатида беш киши жароҳат олган: хизматга кетаётган Қизил хоч жамиятининг икки ходими, шунингдек, икки аёл ва бир эркак. Йўл қопламасининг шикастлангани сабабли кўприкдаги ҳаракат вақтинча ёпилган. Семикин томонидан жойлаштирилган суратда айлана шаклидаги чуқур аниқ кўриниб турибди.
“Запорожье аҳолисидан чекловларни ҳисобга олишларини ва расмий маълумотларни кузатиб боришларини сўрайман”, дейди Семикин.
Украина Фавқулодда вазиятлар бўйича давлат хизмати маълумотларига кўра, Запорожьеда 5 октябрь куни кечқурун Россия ҳужуми пайтида дрон тўққиз қаватли тураржой биносига бориб тушган. Бешинчи қаватдаги хонадон ва ортиқча олтинчи қаватдаги балкон ёниб кетган. Икки киши тан жароҳати олган.
Киевда 6 октябрга ўтар кечаси берилган Россия зарбаси оқибатида Оболонь туманидаги ўқув муассасасининг томи ёниб кетган. Жароҳатланганлар йўқ.
Қайд этиш жоиз, бундан олдин Россия армияси Киевдаги Днепр орқали ўтган кўприкларга зарба беришни бошлаган эди. 1 октябрь куни Украина пойтахтидаги Жанубий кўприкка иккита дрон орқали биринчи зарба берилди. Кейинги сутка давомида ўтиш жойи яна иккита зарба берувчи дрон ҳужумига учради. 3 октябрь куни Киевдаги Шимолий кўприк Россиянинг реактив дронлари нишонига айланди. Ушбу кўприкка 4 октябрь куни ҳам дронлар зарба берган эди. Барча ҳолатларда ўтиш жойлари, жумладан, йўл қопламаси шикастланди. Кўприклар бўйлаб ҳаракатланиш ёпилиб, бу Киев йўлларида тирбандликларга олиб келди. Россия Мудофаа вазирлиги ҳужумларни тасдиқлаб, кўприклар Донецк вилоятидаги Украина армиясига қўшинларни кўчириш ва ҳарбий юкларни етказиб беришни таъминлаб бераётганини даъво қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Москва вилоятига тунда Украина Қуролли кучларининг дронлари ҳужум қилиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлгани, 6 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берилган эди.
Live
All