Зангиотадаги дўконда даҳшатли ёнғин чиқди (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 6 август куни Тошкент вилояти Зангиота туманидаги дўконлардан бирида даҳшатли ёнғин содир бўлди. Макзур ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги муносабат билдирди.

Қайд этилишича, соат 12:29 да Тошкент вилояти Зангиота тумани “Токзор” маҳалласи ҳудудида жойлашган дўконлардан бирида ёнғин содир бўлгани тўғрисида ФВБ навбатчилик қисмига хабар келиб тушган.

Хабарга асосан, воқеа жойига зудлик билан қутқарув экипажлари етиб бориб, айни вақтда ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирга қадар жабрланганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.

“Вазият тўлиқ назорат остида. Мазкур хабар яқин вақт ичида қўшимча маълумотлар билан тўлдирилади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Миробод тумани Эски Отчопар кўчасида жойлашган омборхонада ёнғин содир бўлган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг