Зангиотадаги автоҳалокатда бир киши вафот этди
3-саҳифа
−
12 Июнь 2023
8184Ижтимоий тармоқларда 8 нафар фуқаронинг ўлимига сабаб бўлган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Ушбу хабар юзасидан Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати раҳбари Бобур Тўлаганов расмий маълумот берди.
Унинг сўзларига кўра, ушбу воқеа жорий йилнинг 9 июнь куни Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудидан ўтган М-34 “Тошкент-Душанбе” автомобиль йўлида содир бўлган. Аниқланишича, Spark автомобили ҳайдовчиси ҳаракат давомида бошқарувни йўқотиб, йўлнинг қарама-қарши тарафига чиқиб кетиши оқибатида, шу йўналишдаги Damas билан тўқнашиб кетган.
“Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида йўналишдаги 3 та автомобиль техник шикастланган. 8 эмас 1 нафар фуқаро, қарама-қарши йўлга чиқиб кетган Spark ҳайдовчиси вафот этган. Қолган иштирокчилар турли тан жароҳатлари олиб, шифохонага юборилган”, дейилади хабарда.
Ҳозирда ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси