Зангиотада йирик ёнғин юз берди
3-саҳифа
−
12 Июнь 2023 9453 1 дақиқа
Тошкент вилояти Зангиота туманидаги автомобиль йўлида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Кеча, 11 июнь куни соат 21:41 да Зангиота тумани “Қуёшли” маҳалласи ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўли бўйида тахминан 150 кв м очиқ майдонда қуруқ ўт ёнган.
Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 21:47 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 22:50 да ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда дўкон ва дорихона биносига ўт кетганди.
Live
БарчасиСергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь