“Экобозор”да коронавирус чиқди. Бозор ёпиладими?
Жамият
−
25 Июнь 2020
10891Кеча 24 июнь куни аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолатлари бўйича ҳам Тошкент шаҳрида юқори кўрсаткич қайд этилди. Кеча аҳоли орасида 31 нафар касаллик аниқланган бўлса, шуларнинг 18 нафари пойтахт ҳиссасига тўғри келган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Унга кўра, қуйидагиларда коронавирус аниқланди:
• Мирзо Улуғбек туманида яшовчи М.Б.да (“Экобозор”га бориб келгандан сўнг тана ҳарорати кўтарилган),
• Шаҳар хокимлиги ободонлаштириш муассасаси ходими Д.Э.
• Учтепа туманида яшовчи Х.Ю.
• Олмазор туманида яшовчи М.Қ., М.Х. ва С.Ф. (уй бекаси, ҳомиладор, туғруқхонага ётиш учун намуна топширган),
• Чилонзор туманида яшаб, Тошкент туманидаги "Зангиота" божхона постида фаолият кўрсатувчи Ш.С.
• "Comfort Leather" корхонаси ходими ва унинг 5 нафар оила аъзосида
• Сергели туманида яшовчи, нафақадаги фуқаро Д.А. ва унинг турмуш ўртоғи А.А.
• "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ ходими Б.С.
• Чилонзор туманида яшовчи Д.С.
Фуқаро “Экобозор”га бориб коронавирус юқтириб олганидан кейин савдо мажмуаси карантинга ёпиладими ёки йўқ, бу масала бўйича ССВ ҳеч бир маълумот бермаган.
“Ўтган икки кунлик ҳолат Тошкент шаҳрида карантин қоидалари бежиз кучайтирилмаганини кўрсатиб турибди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолидан карантин қоидаларига қатъий риоя этишларини сўраб қолади”, дейилади хабарда.
Қуйидаги уч қоидага муттасил амал қилинг:
• Ниқоб тақишни унутманг.
• Озодаликка риоя қилинг.
• Ижтимоий масофа сақланг.
LiveБарчаси