Замбиялик мураббий жинсий тажовузда айбланмоқда
Спорт
−
04 Август 2023
6854Футбол бўйича Замбия аёллар терма жамоаси мураббийи футболчига нисбатан жинсий зўравонликда айбланмоқда. Бу ҳақда “The Guardian” хабар берди.
Маълум қилинишича, Замбия терма жамоаси бош мураббийи Брюс Мвапе футбол бўйича аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионати доирасидаги Коста-Рикага қарши кечган сўнгги ўйинидан 2 кун аввал футболчиларидан бирининг кўкрагига тегинган. FIFA матбуот хизмати ҳам мураббийнинг устидан мазкур ҳолат юзасидан шикоят келиб тушганини тасдиқлаган.
Унга кўра, терма жамоанинг бир қанча футболчилари машғулотлардан сўнг мураббий Брюс Мвапе футболчи қизнинг кўкрагига тегинганининг гувоҳи бўлган. Улар миллий терма жамоадаги келажагидан қўрқиб, жамоаси турнирни тарк этгунига қадар бу ҳақда хабар бермаган.
FIFA делегати ва Замбия футбол ассоциацияси президенти воқеадан хабардор ва айни дамда Брюс Мвапе ташкилот томонидан тергов қилинмоқда.
LiveБарчаси