Захарова Россия билан алоқани узиш Марказий Осиё давлатларига қимматга тушишини айтди

Олам

image

Марказий Осиё давлатлари Россия билан алоқаларни узиши Ғарб санкцияларидан ҳам ёмонроқ оқибатларга олиб келади. Бу ҳақда кеча, 17 май куни Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова брифинг чоғида маълум қилди

“Биз шунга аминмизки, Марказий Осиё давлатлари мамлакатимиз билан алоқаларни сунъий равишда чеклаш натижасида етказилган зарарни на Ғарб, на бошқа ҳеч ким қоплай олмаслигини яхши билади. Ҳамкорларимиз мамлакатимиз билан алоқаларни тўхтатишдан кўриш мумкин бўлган йўқотишлар иккиламчи санкциялар таъсиридан кўра анчагина кўпроқ бўлади”, дейди Захарова.

Дипломатнинг ишонишича, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон дўстлик, яхши қўшничилик, ўзаро ҳамкорлик ришталарига ва тарихий умумий илдизларга содиқ қолади. Буларнинг барчаси иттифоқчилик ва стратегик шериклик тамойилларига асосланади. 

Шу билан бирга Захарова Россия Марказий Осиё давлатлари билан стратегик шериклик муносабатларини изчил мустаҳкамлашга қарор қилганини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, Захарова бундан аввал Россияга дўст бўлган мамлакатлардаги ахборот майдонини ёлғон ва провокацион баёнотлар тарқатиш майдонига айлантирмасликка чақирган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Марказий Осиё Мария Захарова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг