“Юве” Влахович учун неча миллион сарфлайди?

Спорт

image

Бугун, 26 январь куни “Ювентус” ва “Фиорентина” ҳужумчиси Душан Влахович ўртасидаги шахсий шартнома тафсилотлари маълум бўлди. Бу ҳақда итлаиялик журналист-инсайдер Фабрицио Романо хабар берди. 

Қайд этилишича, Турин клуби сербиялик футболчига етти миллион евро миқдорида йиллик маош таклиф қилган. Душаннинг агенти ва клуб ўртасида якуний музокаралар давом этмоқда.

Аввалроқ, “Кекса Синьора” ва “бинафшаранглар” трансфер суммаси борасида келишиб олгани малум бўлган эди. Флоренция клуби расмийлари 21 ёшли ҳужумчини 75 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.

Маълумот учун, Влахович жорий мавсум “Фиорентина” сафида барча турнирлар доирасида 24 та ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол урган ва 2 та голли узатмани амалга оширган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Ювентус Фиорентина Влахович

Баҳолаганлар

17

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made