Юнусободда вояга етмаган бола бўғиб ўлдирилди
Жамият
−
08 Февраль 2019 19276 1 дақиқа
Кеча, 7 февраль куни Тошкент шаҳрида вояга етмаган боланинг жасади ўз уйидан топилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.
7 февраль куни соат 17:40 да 102 рақамига тўшган хабарга кўра, 15 яшар Н.Э.нинг бўғилиш излари бўлган жасади Юнусобод туманидаги ўз уйидан топилган. Тезкор-тергов чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни содир этишда гумон қилинаётган 20 ёшли Э.А. ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноий иш қўзғатилган. Ҳозирда жиноятнинг содир этилиши сабаблари аниқланмоқда.
Live
БарчасиТўқаев Путинни атоқли давлат арбоби деб атади
29 Сентябрь
Тошкентдаги овқатланиш шохобчасида ёнғин чиқди
29 Сентябрь