Юнусобод туманида бир оиланинг 6 аъзоси коронавирусга чалинди
Жамият
−
20 Июнь 2020
9739Аввалроқ, 19 июнь куни эса 179 нафар бемордан 29 нафари аҳоли орасида тасдиқлангани ҳақида хабар берган эдик. Рақамлардан кўриняптики, умумий касалланиш кўрсаткичи ҳам, аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолати ҳам ошган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги 19 июнь куни аниқланган коронавирус аниқланган беморлар ҳақида маълумот берди.
Кеча, 19 июнь куни аҳоли орасида коронавирус аниқланиш ҳолатларини ҳудудлар кесимида кўрадиган бўлсак, Тошкент шаҳрида 24 нафар, Наманган вилоятида 3 нафар, Тошкент вилоятида эса 2 нафарни ташкил этди.
Жумладан, Чилонзор туманидаги савдо дўкони сотувчиси бўлган Н.да (Сергели туманилик, шу йилнинг 18 июнда тана ҳарорати кўтарилгач, шифокорга мурожаат қилган), Мирзо Улуғбек туманида яшовчи А.да ҳамда унинг ўғли ва қизида, пойтахтда бўлиб турган Бухоро вилояти Қоракўл туманида яшовчи О.да (профилактика мақсадида Тошкент шаҳар СЭОМ лабораториясига намуна топширган), Учтепа туманида яшовчи 3 нафар пенсионерда ҳамда Юнусобод туманидаги бир оиланинг 6 нафар аъзосида (тана ҳарорати кўтарилгач, оилавий тумандаги 52 - оилавий поликлиникага мурожаат қилган) касаллик қайд этилган.
Бундан ташқари, Наманган вилояти Поп тумани Ғурумсарой МФЙда яшовчи 3 нафар фуқаро (шу йилнинг 17 июнь куни тана ҳарорати кўтарилгач, врачга мурожаат қилган)да, Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги сектори иш юритувчиси Г.да (профилактика мақсадда намуна олинган) ҳамда Ўртачирчиқ туман туғуруқ бўлимидаги бемор З.да ҳам коронавирус инфекцияси тасдиқланган. Мазкур касаллик аниқланган фуқароларнинг аксарияти тана ҳарорати кўтарилгач, шифохонага мурожаат қилишган ва намуна топширишган. Айни пайтда ушбу ҳолатлар юзасидан эпидемиологик суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси