Юлдузли Франциянинг Жаҳон чемпионати учун қайдномаси маълум бўлди

Спорт

image

Франция терма жамоасининг Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2022 учун қайдномаси эълон қилинишига бир кун қолганида, мундиалда иштирок этадиган футболчилар номи Франциянинг нуфузли “Le Parisien” нашри томонидан эълон қилинди.

Дарвозабонлар: Уго Льорис (“Тоттенхэм Хотспур”), Альфонс Ареола (“Вест Хэм Юнайтед”), Мик Меньян (“Милан”). 

Ҳимоячилар: Бенжамен Павар ("Бавария"), Жюль Кунде ("Барселона"), Рафаэль Варан ("Манчестер Юнайтед"), Преснел Кимпембе ("Пари Сен-Жермен"), Вильям Салиба ("Арсенал"), Лукас Эрнандес ("Бавария"), Тео Эрнандес ("Милан"). 

Ярим ҳимоячилар: Адриен Рабьо ("Ювентус"), Орельен Тчуамени ("Реал"), Уэсли Фофана ("Челси"), Маттео Гендузи ("Марсель"). 

Ҳужумчилар: Кингсли Коман ("Бавария"), Килиан Мбаппе ("ПСЖ"), Карим Бензема ("Реал"), Оливье Жиру ("Милан"), Антуан Гризманн ("Атлетико"), Усмон Дембеле ("Барселона"), Кристофер Нкунку ("РБ Лейпциг"). 

Юқорида 20 нафар футболчи номи келтирилган, жароҳатлар туфайли Дешам айрим футболчиларни ҳали қайдномага киритмаган. Кўпгина француз футболчилар ҳозирда жароҳатидан тикланиш жараёнини бошдан ўтказмоқда. Жумладан Стив Манданда ("Ренн"), Лука Динь ("Эвертон"), Ферлан Менди ("Реал"), Жонатан Клосс ("Марсель"), Деотшанклю Юпамекано ("Бавария"), Ибраима Конате ("Ливерпуль"), Жордан Верету ("Марсель"), Эдуарду Камавинга ("Реал") ва Бубакар Камара ("Марсель").


Мақола муаллифи

Теглар

Jahon chempionati Fransiya

Баҳолаганлар

96

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг