ЙТҲ натижасида 4 ёшли қизча ҳалок бўлди
Жамият
−
21 Апрель 2020
7766Жиззахда мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси натижасида вояга етмаган қизалоқ ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.
ЙТҲ жорий йилнинг 19 апрель куни соат 07:20да Зомин туманида юз берган. Шу туманда яшовчи 28 ёшли Б.У. "ВАЗ-2106" русумли автомашинасида йўлнинг ўнг томонидан чап томонига югуриб кесиб ўтаётган вояга етмаган 4 ёшли С.У.ни уриб юборган.
Натижада вояга етмаган С.У. олган тан жароҳатлари билан туман шифохонасига ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажага қарамасдан вафот этган.
Ҳолат юзасидан Зомин тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь