Йилнинг шов-шувли интервьюси: Путин америкалик журналистга Украина борасида нималар деди?
Олам
−
09 Февраль
19205Россия Президенти Владимир Путин Украинадаги вазиятни музокаралар йўли билан ҳал қилишни исташини айтди. Бу ҳақда у америкалик журналист Такер Карлсонга берган интервьюсида маълум қилди.
“Эртами кечми, биз келишувга эришамиз. Бугунги вазиятда ҳатто ғалати туюлиши мумкин: халқлар ўртасидаги муносабатлар барибир тикланади. Бу узоқ вақт талаб этади, лекин у тикланади. Бўлаётган воқеалар маълум даражада фуқаролар урушининг элементидир. Бугун ғарбликлар уруш рус халқининг бир қисмини бошқасидан абадий ажратди, деб ўйлайди. Йўқ. Аслида ундай эмас. Бир кун келиб қардошлар албатта бирлашади”, дейди Путин.
Унинг сўзларига кўра, 2022 йилда Украина билан музокаралар деярли якунланган, бироқ Киев барча келишувларни бекор қилган.
“Музокаралар ўзининг юқори босқичига чиқди, бироқ улар деярли тўхтаб қолди. Шунга қарамай, биз Киевдан қўшинларни олиб чиққанимиздан сўнг, юқорида айтганимдек, бошқа томон, Украина бу келишувларни бекор қилди ва Ғарб давлатлари – Европа ҳамда АҚШнинг Россия билан охиригача курашиш ҳақидаги кўрсатмасига қулоқ солди", дейди Россия раҳбари.
Путиннинг фикрича, Украина расмийлари Вашингтон истаги билан музокаралардан бош тортган. У буни нотўғри қарор деб ҳисоблайди.
“Улар Вашингтоннинг тавсияси нотўғрилигини тушунган бўлса, ундан воз кечсин, ҳеч кимни ранжитмайдиган бирор баҳона топсин. Улар хатога йўл қўйди, энди тўғрилашсин. Биз бунинг тарафдоримиз”, дейди у.
Путин Украина Президенти Россия билан музокараларни қонуний равишда тақиқлаганини эслатган. Шунингдек, Путин Зеленскийни Россия билан гаплашиб олишни тақиқловчи фармонини бекор қилишга чақирди.
“Мана шу фармонни бекор қилсин, тамом. Биз ҳеч қачон музокаралардан бош тортмаганмиз. Биз доимо эшитамиз: Россия тайёрми, тайёр. Ҳа, биз рад этмадик! Улар оммавий равишда бош тортди. Майли, фармонини бекор қилиб, музокараларни бошласин. Биз ҳеч қачон буни рад этмаганмиз”, деган Путин.
LiveБарчаси