Йилдиз Тилбе Ғазoдa ҳар куни 12 минг кишига ифтор дастурхони ёзади
Маданият-санъат
−
12:03 3911 1 дақиқа
Туркиялик машҳур хонанда Йилдиз Тилбе Ғазо ва бошқа инқироз юз бераётган ҳудудларда катта ёрдам кампаниясини бошлади. Хонанда Рамазон ойи давомида ҳар куни Ғазода қуролли тўқнашувлар оқибатида очликдан азият чекаётган 12 минг кишига ифтор дастурхонини ёзади.
Қайд этилишича, Тилбе муҳтожларга ифтор учун иссиқ таомларни нодавлат ташкилотлар орқали етказади ва ифтор тадбирларини молиялаштириш босқичлари аллақачон якунлаган.
Тилбе фақат бир минтақа билан чекланмай, “Ҳар бир уйда иссиқ овқат бўлиши керак!” шиори билан кенг географик ҳудудда муҳтожларга ёрдам етказмоқда. Ёрдам ишлари Яман, Сурия, Афғонистон, Шарқий Туркистон (Хитойнинг Шинжон вилояти), Эфиопия, Жанубий Судан, Аракан ва Кашмир каби ҳудудларга ҳам етказилиши режалаштирилган.
Рамазон ифтори дастурхонининг ташкилий қисмини Тилбе номидан Қуддус кўнгиллилари уюшмаси юритмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Йилдиз Тилбе Ғазода иккита чодир шаҳарчасини қуриш учун Қуддус кўнгиллилар уюшмасига 300 000 АҚШ доллари хайрия қилган эди.
Live
БарчасиШаҳбоз Шариф ҳам Трампни кўкларга кўтарди
19 Февраль