Йил бошидан бери қанча ўзбекистонлик Россияга ишлашга кетгани маълум бўлди

Жамият

image

Жорий йилнинг июнь ойи ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг 22 мингдан ортиқ фуқароси ташкилий ишлар доирасида Россияга кетган. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.

“Январь-июнь ойларида пандемия шароитида иш берувчилар билан ўтказилган музокаралар натижасида 22 116 нафар Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясида ишлашга жалб қилиш ва жўнатиш ташкиллаштирилди”, дейилади агентлик хабарида.

Бундан ташқари, 3 354 нафар фуқаро Қозоғистонда, 1 123 нафари Туркияда, 826 нафари Жанубий Кореяда, яна 1 574 нафари бошқа мамлакатларда иш билан таъминланган.

Агентликнинг маълумотларига кўра, сўнгги олти ой ичида жами 28 993 нафар ўзбекистонлик шартнома асосида чет элга ишлаш учун кетган.

Аввалроқ, республика парламенти қонунчилик палатаси 2020 йилда ташкилий мажмуа таркибида ишлаш учун фақат 11 минг нафар меҳнат муҳожири (ёки чет элга ишлашга кетганларнинг умумий сонининг 0,6 фоизи) кетгани ҳақида хабар берган эди.

Маълумот ўрнида, Россияда вақтинча ишлаш учун Ўзбекистон фуқароларини ташкилий равишда жалб қилиш ва саралаш тўғрисидаги келишув 2017 йил 5 апрелда имзоланган.

“Спутник” нашри маълумотларига кўра, аҳолиси 34,5 миллиондан ортиқ бўлган Ўзбекистоннинг 1,6 миллионга яқин аҳолиси республикадан ташқарида ишлайди. Меҳнат муҳожирларининг катта қисми Россия Федерациясида иш фаолятини олиб боради.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия мигрант Туркия муҳожир Корея

Баҳолаганлар

206

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг