Йигитлардан бирининг жасади топилди
Жамият
−
30 Июль 2019
28167Хабарингиз бор, жорий йилнинг 24 июль куни оила аъзолари билан биргаликда, Бўстонлиқ тумани, Нанай МФЙ, Нанай кўчаси, 86-уйга (далаҳовлига) дам олиш мақсадида келиб, дала ҳовлининг орқа пастки томонида жойлашган Чорвоқ сув омборига чўмилиш мақсадида тушган уч йигитдан иккиси сувга чўкиб кетган эди.
Бугун, 30 июль куни соат 12:10 да йигитлардан бири – Дилшод Рихсибоевнинг жасади сув остидан топилган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати ходими Самандар Ҳикматуллаев QALAMPIR.UZ`га маълум қилди.
Айни вақтда Рихсибоевнинг жасади ҳуқуқ-тартибот органларига топширилган. Ҳозирда, ҳолат юзасидан Бўстонлиқ тумани прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 1995 йилда туғилган Дилшод Рихсибоев ва 1996 йилда туғилган Анвар Илҳомов ва унинг акаси Аҳрор Илҳомов қайиққа ўтириб, Чорвоқ сув омборининг нариги қирғоғи тарафга ўтишган. У ердан қайтаётганларида сувда ҳаракатланаётган катерлар сабаб кучли тўлқин юзага келган. Тўлқин Аҳрор Илҳомов, Дилшод Рихсибоев ва Анвар Илҳомов ўтирган қайиқни ағдариб юборган. Натижада Аҳрор Илҳомов сув устига чиқиб олган ва сузиб қирғоққача келган. Уни сувдан қирғоққа оила аъзолари тортиб олган. 24 яшар Дилшод Рихсибоев ва 23 яшар Анвар Илҳомов қайиқ ағдарилган маҳал сувга ғарқ бўлганча, қайтиб чиқишмаган.
QALAMPIR.UZ`га маълумки, йигитларнинг иккиси ҳам оилали. Анвар Илҳомовнинг эса бир нафар фарзанди бор.
LiveБарчаси