Европани Россиядан фақат Украина ҳимоя қила олади – FT
Олам
−
27 Сентябрь 2025 7769 3 дақиқа
Ҳатто энг шубҳали сиёсатчилар, жумладан, АҚШ Президенти Дональд Трамп ҳам урушнинг тўртинчи йилида Украина ғалаба қозониш имконияти энг юқори бўлган томон бўлиб қолганини тан олишга мажбур. Бу ҳақда исроиллик тарихчи ва публицист Юваль Ной Харарининг “Financial Times” газетасига берган мақоласида келтирилган.
Харарининг айтишича, 2022 йилнинг февралида Кремлнинг мақсади Украина давлатчилигини бутунлай йўқ қилиш ва Киевни босиб олиш эди. Бироқ, уч йилдан кўпроқ вақт ўтгач, ҳозирда Россия 2022 йилнинг августига қараганда камроқ ҳудудни назорат қилади ва бирорта ҳам стратегик муваффақиятга эриша олмади. Харьков, Киев ва бошқа муҳим шаҳарлар Россия армиясининг қўли етмайдиган жойда қолмоқда.
Тарихчи Москванинг йўқотишлари улкан ва бу Биринчи жаҳон урушидаги бемаъни қурбонликларга қиёсланишини таъкидлаган. У ҳозирги урушни Ироқ урушига ўхшатган: агар уч йилдан сўнг АҚШ мамлакатнинг атиги бешдан бир қисмини қўлга киритиб, миллионлаб қурбонлар берганида, буни ғалаба деб ҳисоблаш қийин бўларди. Россиянинг муваффақиятсизликлари денгизда ҳам, ҳавода ҳам яққол кўриниб турибди. Украина дронлари ва ракеталари Россия флотини узоқ кўрфазларга олиб чиқди, Кремль ҳаво кучлари эса олдинги чизиққа яқин учишдан қочади.
Таққослаш учун Харари 2025 йилнинг ёзида Исроилнинг Эронга қарши операциясини эслаган, ўшанда Исроил ҳаво кучлари бир ярим кун ичида ҳеч қандай йўқотишларсиз осмон устидан назоратни қўлга киритган.
У, шунингдек, Украина моҳиятан якка ўзи курашаётганини қайд этган. Унинг сўзларига кўра, Москванинг ягона ва тўғридан тўғри ҳарбий иттифоқчиси Шимолий Корея бўлса, Киев ҳатто Ғарб қурол-яроғи ва молиявий ёрдами билан ҳам урушни бутунлай ўзи олиб борган. Урушнинг дастлабки ойларида Украина армияси деярли ҳеч қандай ташқи ёрдамсиз ҳужумни тўхтата олмади – Ғарб ҳатто оғир қуроллар билан таъминлашдан қўрқарди. Харарининг таъкидлашича, агар Украина уларни дарҳол қабул қилганида, ғалабага 2022-2023 йилларда эришилган бўлар эди.
Мутахассис, шунингдек, Ғарбнинг ожизлигини, хусусан, унинг ўз ҳаво ҳудудини ҳимоя қилишини ҳам танқид қилган. Россиянинг дронлари НАТО ҳаво ҳудудини бир неча бор бузган, бироқ ҳеч қандай ҳал қилувчи чора кўрилмаган. Шу нуқтаи назардан, Харарининг таъкидлашича, агар Кремль Европага ҳужум қилишга қарор қилса, Украина армияси қитъанинг асосий ҳарбий ресурсига айланади.
Унинг қайд этишича, Украина тажрибаси АҚШ учун ҳам муҳим: Киев армияси урушга янгича ёндашувларни намойиш этмоқда ва ўзининг юқори технологияли қуролларини ишлаб чиқмоқда. Тарихчининг фикрича, бу Дональд Трампнинг сўнгги пайтларда Украинани қўллаб-қувватлашини кучайтиришининг сабабларидан бири. Нашрга кўра, сиёсатчи ғалаба қозонган томонда бўлишни яхши кўради – ва ҳозирда Украина айнан шундай қиляпти шекилли, Россия уруш ботқоғига тушиб қолган ва ўз имкониятлари чекланганини яна бир бор намойиш этган.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025