Европа етакчилари Украина масаласида яна АҚШга боради
Олам
−
08 Сентябрь 3811 1 дақиқа
АҚШ Президенти Дональд Трамп Европанинг алоҳида етакчилари Россия-Украина урушини қандай ҳал этишни муҳокама қилиш учун бугун, 8 сентябрь ёки эртага, 9 сентябрь куни АҚШга боришини айтди. Бу ҳақда у кеча, 7 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳридаги US Open турниридан қайтгач, журналистлар билан суҳбатда маълум қилди.
Трамп тез орада Россия Президенти Владимир Путин ҳам билан гаплашишини айтди.
“Европанинг айрим етакчилари душанба ёки сешанба куни якка тартибда мамлакатимизга келишади”, деди Трамп.
Трамп кимни назарда тутаётгани номаълум, Оқ уй эса қўшимча тафсилотлар сўровига дарҳол жавоб бермади.
Журналистлар кеча, 7 сентябрь куни тунда Россиянинг оммавий ҳаво ҳужуми ҳақида, Киевдаги асосий ҳукумат биносига ўт қўйгани ҳақида сўрагач, Трамп Россия-Украина уруши ҳолатидан “ҳурсанд эмас”лигини қўшимча қилди. Аммо у уруш тез орада ҳал қилинишига яна бир бор ишонч билдирди.
“Россия-Украинадаги вазият, биз буни ҳал қиламиз”, деди Трамп.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда ҳам Европа етакчилари Оқ уйда Украина масаласида учрашганди.
Live
Барчаси