Европа Россия билан уруш йўлини танлади – Лавров
Олам
−
06 Июнь 2023
14242Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Европа Россия билан уруш йўлини танлаганини айтди. Бу ҳақда у бугун, 6 июнь куни Тожикистондаги 201-Россия ҳарбий базасига ташрифи чоғида гапириб ўтди.
“Ташқи сиёсатимиз концепциясида айтилишича, Европа биз билан уруш йўлини танлаган. Биз, албатта, улар билан ёнма-ён яшаймиз, аммо бу уруш бўлса, биз ўз мақсадларимизга эришишимиз керак”, дейди дипломат.
Унинг сўзларига кўра, Россиянинг мақсадлари европаликларга нисбатан анча “олийжаноброқдир”.
“Улар бировникини хоҳлайди, биз эса ўзимизникини хоҳлаймиз. Россия империяси давридан буён мамлакатимизга қўшилганларнинг барчаси “ўз ихтиёри” билан қўшилган”, дейди Лавров.
Маълумот учун, Россия ташқи сиёсатининг янги концепцияси март ойида эълон қилинган эди. Ҳужжатда таъкидланишича, мамлакат ўзини Ғарбнинг душмани деб ҳисобламайди, ундан ажралиб турмайди ва унга нисбатан душманлик ниятлари йўқ. Россиянинг бошқа давлатлар ва давлатлараро бирлашмаларга муносабати уларнинг Россия Федерациясига нисбатан сиёсатининг конструктив, нейтрал ёки дўстона эмаслиги билан белгиланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг ғарбий қисмида янги ҳаво армияси тузилиши, унинг мақсади НАТО давлатларидан ҳимояланиш бўлиши ҳақида хабар берилганди.
Чарос Юнусалиева
LiveБарчаси