Россия янги ҳаво армияси тузмоқчи
Олам
−
06 Июнь 2023
11566Россиянинг ғарбий қисмида янги ҳаво армияси тузилади, унинг мақсади НАТО давлатларидан ҳимояланиш бўлади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлигидаги манбаларига таяниб, “Известия” хабар бермоқда.
Қайд этилишича, янги армияни бир неча қирувчи полк, бомбардимончи полк, армия авиацияси, ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмалари ва радиотехника қўшинларидан шакллантириш режалаштирилган. Янги ҳаво армияси Москва ёки Ленинград ҳарбий округига жойлаштирилади.
Нашрнинг ёзишича, уни яратиш зарурати Шимолий Атлантика альянси, хусусан, Финляндия ва келажакда Швециянинг НАТОга кириши таҳдидларининг кучайиши билан боғлиқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Европадаги армиясининг собиқ қўмондони, истеъфодаги генерал Бен Ходжс НАТО Россияни тўхтатиб туриш учун ҳарбий фаолликка эга эмаслигини айтганди.
LiveБарчаси