Европа кенгаши раҳбарининг эҳтимолий вориси айтилди
Олам
−
10 Январь 2024
2823Италиянинг собиқ бош вазири Марио Драги Европа кенгаши раиси лавозимига номзод сифатида кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда "Financial Times" (FT) газетаси хабар берди.
Таъкидланишича, Европа Иттифоқи расмийлари ва дипломатлари 76 ёшли Драги Европа Кенгашининг амалдаги президенти Шарль Мишелнинг вориси бўлиш учун барча имкониятларга эга. Бироқ Европа Иттифоқи уни ҳақиқатан ҳам қўллаб-қувватлашга тайёрми ёки йўқми, ҳозирча аниқ эмас.
Билдирилишича, Драгининг шахсан ўзи бу лавозимга кўз тикаётгани йўқ, аммо ундан жиддий илтимос қилинса, янги лавозимда иш бошлашга рози бўлиши мумкин.
Манбанинг айтишича, Италиянинг собиқ бош вазири Европа Иттифоқининг асосий позицияларидан бирортасига умуман даъво қилмайди.
Мишелнинг меросхўрини топишнинг шошилинчлиги қисман Европа Иттифоқи қоидалари билан боғлиқ бўлиб, агар Мишель истеъфога чиққунга қадар ҳеч қандай номзод келишиб олинмаса, Венгрия Бош вазири Виктор Орбанга Европа Кенгаши раҳбари лавозимини эгаллашга рухсат берилиши мумкинлиги ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.
LiveБарчаси