Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг еттинчи пакетини тайёрлаяпти
Олам
−
18 Июль 2022
5743Бугун, 18 июль куни Брюсселда бўлиб ўтган режалаштирилган йиғилишда Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирлари Россияга қарши янги санкциялар пакети бўйича келишиб олдилар, унда энергия таъминотига қўшимча чекловлар йўқ. Бу ҳақда Венгрия Ташқи ишлар ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Петер Сиярто журналистларга маълум қилди.
“Европа Иттифоқининг Россияга қарши янги санкциялари келишиб олинди, улар ҳозирча асосан қоидаларни аниқлаштиришга тегишли ва энергия ташишда ҳеч қандай чекловларни ўз ичига олмайди", дейди у.
Сиярто, шунингдек, Европа Иттифоқига аъзо бўлган баъзи давлатларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, янги пакет “Газпромбанк”га қарши санкцияларни ўз ичига олмаганини, бу орқали Европага Россия газини етказиб бериш учун тўловлар ўтишини маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, санкцияларнинг янги пакетига 48 нафар шахс, жумладан, Россия ҳукумати Бош вазир ўринбосарларидан бири ва бир қанча минтақавий раҳбарлар киради.
“Европа Иттифоқининг санкциялар рўйхатига яна 48 нафар шахс, жумладан, Россия Бош вазири ўринбосари ва бир қанча минтақавий сиёсий етакчилар, шунингдек, тўққизта ташкилот киритилади”, дейди у.
Россияга қарши санкцияларнинг еттинчи пакетини ишлаб чиқиш бугун кечроқ Европа Иттифоқи давлатларининг доимий вакиллари томонидан Брюсселдаги йиғилишда якунланади.
Европа Иттифоқининг Россия Федерациясига қарши янги санкциялари давлат харидлари ва депозитларга чекловлар, бухгалтерия хизматларини тақиқлаш ва аудитни ўз ичига олади.
Санкциялар олтин ва икки мақсадли товарлар савдосини тақиқлашни назарда тутади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3 июнь куни ЕИ Кенгаши Россия Федерациясига қарши санкцияларнинг олтинчи пакетини, жумладан, Россиядан денгиз орқали нефть маҳсулотларини етказиб беришга қолдирилган эмбаргони қабул қилди. Олтинчи пакет бўйича Европа Иттифоқи мамлакатлари ўртасидаги муҳокама деярли бир ой давом этди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь