Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг олтинчи пакетини қабул қилди
Олам
−
02 Июнь 2022
8955Европа Иттифоқи давлатлари Россияга қарши санкцияларнинг янги пакетини, жумладан, Россия нефтининг импортини расмий тақиқлашни маъқуллади. Унга кўра, Россиянинг нефт-газ секторига хизматлар кўрсатиш ҳам тақиқланади.
Шундай қилиб, ЕИ йил охиригача Россия нефти экспортини 92 фоизга қисқартиришни режалаштирмоқда.
Европа Иттифоқига аъзо давлатлар вакилларининг Люксембургда бўлиб ўтган йиғилишида Москвага қарши олтинчи санкциялар пакети келишиб олинди.
Чекловчи чоралар рўйхати Европа Иттифоқининг расмий журналида эълон қилинади.
Янги чекловлар 3 июндан кучга киради.
Кейинги санкциялар пакети Украинага бостириб киришда иштирок этган бир қатор россиялик амалдорлар, олигархлар ва оила аъзоларининг активларини блокировка қилишни назарда тутади. Бу одамларнинг Европа Иттифоқига кириши ҳам тақиқланади.
Бундан ташқари, Россиянинг учта банки, жумладан, Сбербанк ва бир Беларусь банки SWIFT халқаро тўлов тизимидан чиқарилади.
Бундан ташқари, Россияга экспортни тақиқлаш доираси кенгаймоқда.
Шунингдек, ушбу чора-тадбирлар орасида тарғибот фаолияти билан шуғулланувчи Россиянинг учта оммавий ахборот воситаларининг трансляциясини тақиқлаш ҳам бор.
Янги санкциялар Россиянинг консалтинг хизматларидан фойдаланиш имкониятини ёпишни ҳам ўз ичига олади.