Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларни узайтиришни маъқуллади

Олам

image

Европа Иттифоқи Россияга қарши санкциялар рўйхатини кейинги олти ойга узайтириш ҳақидаги қарорини кучга киритиб, Херсон вилояти губернаторининг вафот этган ўринбосари Кирилл Стремоусовни ундан чиқариб ташлади. Европа Иттифоқи Кенгашининг тегишли қарори бугун, 14 март куни Европа Иттифоқининг расмий журналида чоп этилди. 

“Украинанинг ҳудудий яхлитлиги, суверенитети ва мустақиллигига путур етказувчи ва таҳдид солувчи давом этаётган ҳаракатларни ҳисобга олиб, [Россия жисмоний ва юридик шахсларига қарши санкциялар тўғрисида] қарор яна олти ойга узайтирилиши керак”, дейилади ҳужжатда. 

Кирилл Стремоусовдан ташқари, Давлат думасининг марҳум депутати Николай Петрунин ва “Комсомолская правда” раҳбари Николай Сунгоркин ҳам қора рўйхатдан чиқарилган.

Аввалроқ ЕИ 2022 йилда Россия томонидан босиб олинган Донецк, Луганск, Херсон ва Запорожье вилоятлари мақоми ўзгариши билан боғлиқ Россия Федерациясига нисбатан санкцияларни 2024 йил 24 февралгача узайтирган эди

Европа Иттифоқи 2014 йилнинг март ойида Россия учун қора рўйхатни шакллантиришни бошлади ва уни ҳар ярим йилда олти ойга узайтирди. Ушбу рўйхатдаги барча шахсларнинг жамият ҳудудига кириши тақиқланган, уларнинг Европа Иттифоқидаги молиявий активлари музлатиб қўйилади ва Европа бизнесларига улар билан ҳар қандай алоқада бўлиш тақиқланади.


Мақола муаллифи

Теглар

санкция Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг