Суд Марат Ҳамдамовни қамоққа олиш бўйича санкция берди
Crime
−
16:21 3622 1 minute
Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди “Imarat Development” қурилиш лойиҳаси раҳбари Марат Ҳамдамовга “қамоқ” эҳтиёт чораси қўллаш ҳақида ажрим чиқарди. Буни Тошкент шаҳар судлари матбуот хизмати QALAMPIR.UZ’га тасдиқлади.
Маълум бўлишича, кеча, 2 ноябрь куни Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди “Imarat Development” қурилиш лойиҳаси раҳбари Марат Ҳамдамовга “қамоқ” эҳтиёт чораси қўллаш ҳақида ажрим чиқарган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар ИИББ тергов бошқармаси офиси Сергели туманидаги Буюк авлод шоҳ кўчасида жойлашган “Imarat Development” масъулияти чекланган жамият раҳбариятига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатганди.
Кейинроқ, “Imarat Development” қурилиш лойиҳаси эгаси Марат Ҳамдамов ва Ж.А. Тошкент шаҳар ИИББ томонидан олиб борилаётган жиноят ишида гумонланувчи тариқасида жалб этилгани ва Жиноят-процессуал кодекснинг 227-моддаси (суриштирувчининг, терговчининг ёки прокурорнинг қарорига биноан ушлаб туриш) тартибида ушлангани маълум бўлди.
Live
AllSuyultirilgan gaz narxi 15 – noyabrdan oshadi
02 November