ЕИ Россияга қарши санкцияларни бир йилга узайтирди
Олам
−
21 Февраль 2023 3480 1 дақиқа
Европа Иттифоқи (ЕИ) Россияга қарши санкциялар муддатини яна бир йилга узайтиришга қарор қилди. Европа Иттифоқи кенгашининг низоми ташкилот расмий журналида чоп этилди.
Баёнотда айтилишича, Россияга қарши чеклов чоралари 2024 йил 24 февралгача узайтирилиши керак. Қарор журналда эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Ҳозирча бошқа ҳеч қандай маълумот йўқ.
Ҳозирга қадар Европа Иттифоқининг Россияга қарши санкциялар рўйхатига 1386 жисмоний шахс ва 171 компания киритилган.
Шунингдек, Европа кенгаши раҳбари Шарль Мишель ЕИ Россияга қарши санкцияларни кучайтиришда давом этишини айтган.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш зарурлигини билдирди
18 Март
Туроператорларга жалб қилинган 1 минг хорижий турист учун 5 минг долларгача субсидия берилади
18 Март