Европа Иттифоқи Россияга энергия қарамлигидан тўлиқ қутулди – Боррель

Олам

image

Европа Иттифоқи Россияга энергия қарамлигидан тўлиқ қутулишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррель “Diario” газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Биз нархлар ошишининг ўта кескин босқичидан ўтдик, нархлар урушдан олдинги ҳолатга қайтди. Бир мегаватт-соат газ нархи урушдан олдинги даражага қайтди”, дейди Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари.

Унинг фикрича, энергетика бозоридаги кескинликни энди Украинадаги воқеалар билан боғлаш керак эмас.

“Бу энергетика соҳасидаги таркибий муаммо, хусусан, газ ва электр энергияси нархлари ўртасидаги боғлиқликдир”, дейди Боррель.

Эслатиб ўтамиз, Германия Молия вазири Кристиан Линднер мамлакат Россия энергия таъминоти импортига қарам бўлишни тўхтатганини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Европа Иттифоқи энергия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг