Германия Россия газига қарамликдан қутилди

Олам

image

Германия Россия энергия таъминоти импортига қарам бўлишни тўхтатди. Бу ҳақда Германия молия вазири Кристиан Линднер маълум қилди.

“Албатта, Германиянинг ҳали ҳам энергия таъминотига эҳтиёжи бор, аммо Россиядан эмас, балки жаҳон бозорларидан”, дейди вазир.

Вазирнинг қўшимча қилишича, мамлакат муқобил энергия манбаларини топган. Шу билан бирга мамалакатда ёпилган ИEС қайта очилган, ёпилиши режалаштирилган учта атом электр станцияси эса ҳозирда ишини давом эттирмоқда.

Шунингдек, Германия биринчи навбатда Норвегия ва АҚШдан газ етказиб бериш инфратузилмасини фаол ривожлантирмоқда. 

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Германия газ Россия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг