Европа Фаластинни тан олса, АҚШ билан муносабатлар совуқлашади – ОАВ
Олам
−
04 Август 2025 5214 2 дақиқа
Буюк Британия, Франция ва Канада томонидан Фаластин давлатини тан олиш нияти АҚШ билан муносабатларни кескинлаштириши мумкин. Бу ҳақда Американинг тадбиркорлик институти ходими Дэниел Самет “The Wall Street Journal” газетасига берган интервьюсида сўз очди.
Унинг фикрича, ушбу уч давлат бу қарор орқали Вашингтон билан ҳамкорликни хавф остига қўйиб, айниқса, АҚШ Конгрессидаги Исроилни қўллаб-қувватловчи республикачиларни ранжитмоқда. Бу эса Украинага ёрдам масаласида трансатлантик бирдамликка салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Саметнинг фикрига кўра, бу тан олиш ҳаракати сиёсий жиҳатдан самарасиз бўлиб, Фаластин давлатининг амалда ташкил топишига олиб келмайди. У Франция, Буюк Британия ва Канаданинг бундай вақтда АҚШни ўзидан йироқлаштириши мантиқсиз эканини таъкидлаган.
Маълумот учун, бугунги кунгача дунёдаги 147 давлат Фаластин давлатини тан олган. 2024 йилда эса АҚШ Фаластиннинг БМТга тўлиқ аъзолигига вето қўйган. 2024 йилдан буён Ирландия, Норвегия, Испания ва Арманистон каби ўнта давлат Фаластинни тан олди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франция Президенти Эммануэль Макрон БМТ Бош ассамблеяси йиғилишида расмий равишда Фаластинни тан олишини эълон қилди ва бу ҳақда Маҳмуд Аббосга хат юборди. Буюк Британия ҳам Исроил Ғазо секторидаги ҳужумларни тўхтатмаса, сентябрда Фаластин давлатини тан олишини билдирди. Канада Бош вазири Марк Карни эса шунга ўхшаш баёнотни яқинлашиб келаётган БМТ сессияси олдидан берди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025