Еврокомиссия раиси Эрдўған билан учрашувда ўзига нега стул берилмаганини изоҳлади 

Олам

image
0:00
0:00
download

Европа Комиссияси раҳбари Урсуле фон дер Ляйен Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашувда унга стул берилмаганини ўзининг аёл эканлиги билан изоҳлади.  

"Мен бунинг учун ўзимнинг аёл эканлигимдан бошқа изоҳ тополмаяпман", деган фон дер Ляйен Европа парламентининг ялпи мажлисида. 

У Европа Комиссияси раҳбари лавозимини эгаллаган биринчи аёл эканлигини эслатган. 

"Аёлларга доимо тенг ҳуқуқли муносабатда бўлишларини таъминлаш учун ҳали кўп ишлар қилиш керак", деган фон дер Ляйен. 

Эслатиб ўтамиз, Европа Комиссияси раҳбари Урсуле фон дер Ляйенга Президент Ражаб Тойиб Эрдўған ва Европа Кенгаши Президенти Шарл Мишель билан учрашувда стул берилмаганди. 

Италия Бош вазири Марио Драги Европа Комиссияси раҳбари Урсуле фон дер Ляйеннинг ўриндиғи билан боғлиқ вазиятдан кейин Туркия раҳбари Эрдўғанни танқид қилган эди. Драги, шунингдек, Эрдўғанни диктатор деб атаганди.  

Сўнг, Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли ва Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Марио Драгининг сўзларига жавоб қайтарганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

фон дер Ляйен

Баҳолаганлар

557

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг