Байден Столтенбергнинг ўрнида фон дер Ляйенни кўришни хоҳлайди – “Telegraph”

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйенни 2024 йилда НАТОни бошқариш учун энг яхши номзод деб ҳисоблайди. Бу ҳақда альянсдаги манбаларига таяниб, “The Telegraph” хабар берди.

Айтилишича, Америка етакчиси яқин 12 ой ичида блокнинг амалдаги Бош котиби Йенс Столтенбергга муносиб ўринбосар топилмаслигидан қўрқиб, немис сиёсатчисини НАТО етакчилигини олишга кўндиришга уринган.

“Келгуси йилда муаммога дуч келамиз, чунки вазият бу йилгидан яхшироқ бўлмаслиги аниқ”, деган нашр манбаси. 

Қайд этиш жоизки, Байден ва фон дер Ляйен сўнгги йилларда Хитой, Украина ва иқлим масалалари бўйича трансатлантик алоқаларни кучайтирган. Шунингдек, Еврокомиссия раҳбари разведка масалаларида Вашингтонга таянган.

Бошқа тарафдан, фон дер Ляйен француз тилини яхши билиши сабаб Франция Президенти Эммануэль Макрон томонидан ҳам қўллаб-қувватланиши мумкин. Шу билан бирга у 2013 йилдан 2019 йилгача бошқарган Германия Мудофаа вазирлиги ҳам собиқ раҳбарига қарши ўйнаши мумкин эмас.

Билдирилишича, фон дер Ляйеннинг ўзи ҳам НАТО Бош котиби лавозимига номзодлар рўйхатига киритилиши шараф бўлишини айтган, бироқ унинг матбуот котиби у бу лавозимни “ҳозир ҳам, келажакда ҳам” эгаллай олмаслигини айтган. 

Манбага кўра, фон дер Ляйен Байден билан шахсий суҳбатларида АҚШ Президентини ҳеч бўлмаганда кейинги йил, яъни Еврокомиссия раҳбари сайловига қадар лавозимга кириша олмаслигига ишонтирган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ амалдаги НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг лавозимида 2024 йилнинг 1 октябригача қолишини тасдиқлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ НАТО Байден фон дер Ляйен Столтенберг

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг