Евроиттифоқ элчиси Ўзбекистондаги миссиясини якунламоқда
Жамият
−
17 Июль
3392Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотт Адриан дипломатик миссиясини якунламоқда. Бу ҳақда ТИВ хабар берди.
Бугун, 17 июль куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов элчи Шарлотт Адрианни қабул қилди.
“Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси сифатидаги дипломатик миссиясини якунлаётган Шарлотт Адриан хоним билан учрашдик. Элчининг йиллар давомида Ўзбекистон-Европа Иттифоқи кўп қиррали муносабатларини ривожлантиришга қўшган ҳиссасини юқори баҳолаймиз. Унга келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилаб қоламиз”, деб ёзди вазир Telegram-каналида.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2021 йилнинг 23 апрель куни Европа Иттифоқи делегацияси раҳбари Шарлотт Адриандан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олган.
LiveБарчаси