“Евро - 4” ва “Евро - 5” дизель ёқилғиси сотувга чиқарилди

Жамият

image

“UNG Petro” корхонасининг барча автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари орқали маҳаллий «Евро – 4» ва "Евро – 5" дизель ёқилғиси сотувга чиқарилди. Бу ҳақда "Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати хабар берди.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан Ўзбекистон тарихида илк марта "Евро - 4" ва "Евро - 5" юқори сифатли дизель ёқилғиси ишлаб чиқаришни йўлга қўйганлиги ҳақида хабар берган эди.

"Евро – 4" ва "Евро – 5" ёқилғиси двигатель ишлаш жараёнини яхшилаш, емирилишни камайтириш, зарарли чиқинди газлар миқдорини кескин камайтириш ва цилиндрлар ишлаш даврини узайтириш каби афзалликларга эгадир. Ушбу маркадаги дизель ёқилғиси бугун, 5 июндан эътиборан, "Ўзбекнефтгаз" АЖга қарашли "UNG Petro" корхонасининг Автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари орқали ҳам сотувга ҳам чиқарилди.

Корхона чакана савдо орқали кунлик 60 тонна миқдоридаги "Евро - 4" ва "Евро - 5" ёқилғисини сотишни режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг босқичма-босқич модернизация қилиниши натижасида ва Франциянинг "Axens" компанияси мутахассислари иштирокида тегишли реакторга янги каталитик тизим ўрнатилган ва 2020 йилнинг 30 март кунидан "Евро - 4" ва "Евро - 5" синфидаги экологик тоза дизель ёқилғисини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган эди.

Аввалроқ, АИ-80 маркали бензин ишлаб чиқаришдан бутунлай воз кечилиши ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Бензин

Баҳолаганлар

188

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг