Евро-2024 ўйинларига Фаластин ва Исроил байроқларини олиб кириш тақиқланди

Спорт

−

image

Футбол бўйича Европа чемпионати ўйинлари вақтида мухлисларнинг трибуналарга Исроил ва Фаластин байроқларини олиб кириши тақиқланади. Бу ҳақда “Berliner Morgenpost” хабар берди.

Манбага кўра, фан-зоналарда фақат футбол бўйича Европа чемпионатида иштирок этувчи 24 давлат байроқлари ўрнатилиши мумкин. Исроил терма жамоаси Исландияга плей-оффда ютқазиб, Евро-2024 саралашига чиқа олмади.

Қайд этиш жоиз, Европа чемпионати бугун, 14 июнь куни Германия-Шотландия ўйини билан старт олади. Учрашув Тошкент вақти билан 23:55 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ UEFA Россия телеканалларини Евро-2024 трансляторлари қаторига киритгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг