ЕТТБ президенти Ўзбекистонга келди
Жамият
−
16 Ноябрь 2022
5642Айни дақиқаларда "Кўксарой" қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хорижий инвесторлар кенгашининг биринчи ялпи мажлиси ҳамда ЕИ ва Марказий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқлик бўйича Самарқанд конференциясида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) президенти Одиль Рено-Бассо билан учрашув ўтказмоқда. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Ўзбекистон ва ЕТТБ ўртасидаги ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва самарали шерикликни кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилмоқда.
ЕТТБнинг давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий қилиш борасидаги тажриба ва билимларидан фойдаланиш, соғлиқни сақлаш, таълим ва уй-жой коммунал хўжалик соҳаларида янги давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини тайёрлаш масалалари муҳокама қилинмоқда.