ЕТТБ Мўғулистон ва Марказий Осиёда ёшлар бизнесини ривожлантириш учун 200 млн евро ажратади
Олам
−
14 Декабрь 2023
2528Европа тикланиш ва тараққиёт банки Мўғулистон ва Марказий Осиёда ёшлар бизнесини ривожлантириш бўйича етти йиллик 200 миллион евролик дастурни ишга туширди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди.
Дастур доирасида банк минтақадаги ёш тадбиркорларни молиялаштириш ва таълим олиш имкониятини таъминлаш учун 200 миллион евро (218 миллион доллар) ажратади. Дастур 35 ёшгача бўлган ёшлар бошчилигидаги ёки эгалик қиладиган микро, кичик ва ўрта корхоналарга қаратилган.
Корхоналар Мўғулистон ва Марказий Осиёдаги 20 та ҳамкор молия институтлари орқали кредит олишлари мумкин бўлади.
Банк сармояси 30 миллион еврогача бўлган пакет билан тўлдирилади.
“ЕТТБнинг минтақадаги бозор баҳоси шуни кўрсатадики, Осиёдаги кўплаб ёшлар тадбиркорлик нуқтаи назарига эга бўлсада, жуда озчилик тенг иқтисодий имкониятларга эга. Уларнинг атиги 10 фоизга яқини зарур тайёргарлик ва касбий билимларга эга. Бу муаммони ҳал қилиш Марказий Осиё учун муҳим аҳамиятга эга, бу ерда кичик ва ўрта корхоналар умумий бандликнинг деярли ярмини ва минтақавий ялпи ички маҳсулотнинг деярли 40 фоизини ташкил қилади”, дейилади банк матбуот хизмати хабарида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жаҳон банки Ўзбекистонга махсус имтиёзли шартлар асосида 800 млн АҚШ доллари миқдорида кредит ажратганди.
LiveБарчаси