“Ёшлар” телеканали Қорақалпоғистонни вилоят деб кўрсатгани учун узр сўраб чиқди
Жамият
−
29 Март 2023
16212Кеча, 28 март куни “Ёшлар” телеканали орқали эфирга узатилган “Биз томонларда” кўрсатувида Қорақалпоғистон Республикаси номи “Қорақалпоқ вилояти” тарзида намойиш этилди. Ушбу ҳолат юзасидан телеканал жамоаси узр сўраб чиқди.
“Бугун телеканалимиз фаолиятида жуда камдан-кам учрайдиган қўпол хатоликка йўл қўйилди. Соат 12:05 да Қорақалпоғистон Республикасидан тайёрланган “Биз томонларда” кўрсатуви намойиш этилган эди. Кўрсатувда монтаж жараёнидаги техник хатолик сабабли Қорақалпоғистон Республикасининг номи хато кўрсатилган. Ушбу қўпол хатоликка йўл қўйилгани учун биз, “Ёшлар” телеканали жамоаси, кўп сонли телетомошабинларимиздан узр сўраймиз”, дейилади телеканал хабарида.
Келтирилишича, ҳозирда ушбу хатоликка йўл қўйганларга нисбатан тегишли чоралар кўрилмоқда.
LiveБарчаси