Ёшлар иттифоқи биноси карантинга ёпилди
Жамият
−
14 Июль 2020
8130Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг марказий кенгаши ходимларида коронавирус аниқлангани сабабли карантинга ёпилди. Бу ҳақда ЁИ матбуот хизмати маълум қилди.
Матбуот котиби Нодир Абдуқодиров ҳозирда Марказий кенгаш биносида ҳеч ким ишламаётганини ва бино дезинфекция қилиш учун ёпилганини айтди.
“Ёшлари иттифоқида ишловчи икки ходимда коронавирус инфекцияси аниқланди. Шунинг учун бино дезинфекция ўтказиш учун бир неча кунга ёпилди. Вирус чиққан ходимлардан бири ишга келиб юрганди, иккинчиси масофадан ишларди”, деди Нодир Абдуқодиров.
Шунингдек, янги ташкил қилинган Ёшлар ишлари агентлиги раиси ўринбосари Дилноза Каттахонова ўзида COVID-19 аломатлари сезилаётганини маълум қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь