Ерни ноқонуний эгаллаб олиш ҳақида “сигнал” берганлар рағбатлантирилади

Жамият

image

Эндиликда ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилади. Бу ҳақда кеча, 14 апрель куни Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган Давлат ер ва кадастр назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланди.

Низомга мувофиқ, ер назорати ҳокимликлар томонидан, Кадастр агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Экология қўмитаси томонидан ўтказилади.

Кадастр назоратини эса Кадастр агентлиги олиб боради.

Ер назорати қуйидаги асосларга кўра 10 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда ўтказилади:

•    ер мониторингида қонунчилик бузилиши кузатилганда;
•    электрон тизим орқали ва аэрокосмик суратларни солиштиришда қонун бузилиши қайд этилганда;
•    ер қонунчилиги бузилишига оид мурожаатларга кўра;
•    ОАВ ёки ижтимоий тармоқлардаги хабарлар асосида;
•    суд ва бошқа органларга ерга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида ахборот келиб тушганида.

Кадастр назорати кадастрни юритишга масъул органлар томонидан Давлат кадастрлари ягона тизимига киритиш учун ахборот бериш, юридик ва жисмоний шахслар томонидан кадастрга оид қонунчиликка риоя этилишини назорат қилишдан иборат.

Ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳақида хабар берганлар БҲМнинг 10 фоизи (27 минг сўм) миқдорида рағбатлантирилади.


Мақола муаллифи

Теглар

ер

Баҳолаганлар

229

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг