Ерни хусусийлаштириш тўғрисидаги қонун сенаторлар муҳокамасидан ўтди
Жамият
−
03 Май 2019
7656Аввалроқ, хабар берганимиздек, бугун, 3 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўққизинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтяпти.
Сенаторлар мажлисда “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқиб, уни маъқулладилар.
44 моддадан иборат ушбу қонунда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштиришга доир муносабатларнинг барча муҳим жиҳатлари қамраб олинган.
Қонунда ер участкаларини хусусийлаштириш тамойиллари, объектлари, субъектлари, шакллари ҳамда ушбу йўналишдаги асосий тушунчалар ўз ифодасини топган.
Ушбу қонун бўйича сўзга чиққан сенатор Б.Тожиев мазкур ҳужжатнинг асосий тушунчаларига тўхталиб ўтди.
Жумладан, унда хусусийлаштириладиган ерлар ва уларда жойлашган кўчмас мулк объектларининг бирлиги, очиқлик ва шаффофлик хусусийлаштиришнинг асосий тамойиллари сифатида белгиланган бўлса, юридик ва жисмоний шахсларга мулк ҳуқуқи асосида берилган ерлар, бўш ер участкалари ҳамда Урбанизацияни ривожлантириш жамғармасига берилган ерлар хусусийлаштириш объектлари этиб қайд этилган.
Ер участкаларини хусусийлаштириш субъектлари сифатида фақатгина Ўзбекистон фуқаролари ва Ўзбекистон резидентлари бўлган юридик шахслар белгиланганини алоҳида қайд этилди.
Қонуннинг айни шу жиҳати ўзида миллий манфаатларни ифода этгани таъкидланди.
Ўз навбатида шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ҳамма ерлар ҳам хусусийлаштирилавермайди. Қонунда бу борада аниқ норма белгиланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь