“Ермулккадастр” давлат корхонаси мутахассиси пора билан ушланди
Жамият
−
18 Май 2020
19857Андижон вилояти Пахтаобод тумани Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси филиали мутахассиси пора олаётганда ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.
фуқаро Х.Б.нинг мурожаатига асосан Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пахтаобод туман бўлими ва ДХХ ходимлари томонидан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида давлат кадастр корхонаси мутахассиси М.Х., Х.Б.нинг яшаш хонадонига эгалик ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни олиб бериш эвазига 750 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан, 700 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан М.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ, Оққўрғон тумани ҳокимининг маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ўринбосари М.А. ва туман “Маҳалла“ хайрия жамоат фонди ҳисобчиси Б.Н. олдиндан тил бириктириб, тумандаги эҳтиёжманд оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида “Маҳалла“ хайрия жамоат фондига ҳамда 2020 йилда “Саховат ва кўмак” жамғармасига келиб тушган маблағларни турли йўллар билан нақдлаштириб, жами 109,2 млн. сўм пулларни ўзлаштиришгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси