Ҳоким ўринбосари “Саховат ва кўмак” жамғармаси хайрия маблағларини ўзлаштиргани аниқланди
Жамият
−
18 Май 2020 21294 1 дақиқа
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва “Саховат ва кўмак” жамғармаси хайрия маблағларини талон-торож қилган шахсларга жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда бугун, 18 май куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси матбуот хизмати маълум қилди.
Таъкидланишича, Оққўрғон тумани ҳокимининг маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ўринбосари М.А. ва туман “Маҳалла“ хайрия жамоат фонди ҳисобчиси Б.Н.лар олдиндан тил бириктириб, тумандаги эҳтиёжманд оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида “Маҳалла“ хайрия жамоат фондига ҳамда 2020 йилда “Саховат ва кўмак” жамғармасига келиб тушган маблағларни турли йўллар билан нақдлаштириб, жами 109,2 млн. сўм пулларни ўзлаштиришган.
Шу билан бирга, 2020 йилда “Саховат ва кўмак” жамғармасига келиб тушган маблағлардан 44 млн. сўмни мақсадсиз сарфлаб, растрата йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан 16.05.2020 йилда Департаментнинг вилоят бошқармаси томонидан ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
БарчасиСомалида самолёт Ҳинд океани қирғоғига қўнди
10 Февраль
Хитойда гуманоид робот инсонга ҳужумга қилди
10 Февраль